Моуриньо яна А Серияга қайтиши мумкинлигини инкор этмади
Ads

“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Интер” ва “Реал” каби клубларнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо яна А Серияга қайтиши мумкинлигини инкор этмади.

“Менинг келажагим футбол билан боғлиқ. Мен фақат юқори даражадаги футбол билан ишлайман. Эҳтимол А Серияга қайтарман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган ва 2 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари у “нерадзуррилар” билан ЕЧЛда ҳам зафар қучган.