Моуриньо яна бир футболчини сотишга тайёр
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби чап қанот ҳимоячиси Люк Шоуни ёзги трансферлар мавсумида сотиб юбориши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, "МЮ"  устози Жозе Моуриньо ушбу трансфер мавсумида яна битта футболчи олиб келиш учун бир нечта футболчилар билан хайрлашишни режалаштирган.

Манбада ёзилишича, Моуриньо ҳозирда таркибга марказий ҳужумчи олиб келмоқчи. Бунинг учун Шоуни сотишга тайёр.