Моуриньо янги мавсумда А Серия чемпионлиги учун фаворит кимлигини айтди
Ads

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо собиқ жамоаси ҳисобланган "Интер"нинг янги мавсумда А Сериядаги имкониятларини баҳолади.

“Интер” янги мавсумда А Серияни ютиши шарт. Шундай бўлишини тилаб қоламан. Айни дамда мен немис тилини ўрганяпман, бироқ бу мен Бундеслига клубини бошқаришим мумкинлиги билан боғлиқ эмас.

Мен инглизча, испанча, португалча, французча ва италяпча гапира оламан. Фақат немис тили етишмаётган эди”, - дейди Моуриньо.

Маълумот учун, Моуриньо 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган ва икки карра мамлакат чемпионлигини, бир марта Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.