Моуриньо йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви меҳмонларнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шпорлар" устози Жозе Моуриньо ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Менда Сульшерга нисбатан симпатия бор. Ҳеч қачон 6 та гол ўтказиб, мағлубиятга учрамаганман. 5 та, 4 та гол ўтказиб, мағлубиятга учраган пайтларим бўлган. Бизникилар қандай ишни амалга оширгани ва бу Олега қандай таъсир қилганини тушунаман. 

Мураббийлар ўзаро тўқнашув пайтида ўзаро симпатияни йиғиштириб қўйиши муҳим жиҳат. Мен 7-голни уришимизни ҳам хоҳладим", - деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!