Моуриньодан яна бир ажойиб натижа

Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Тоттенхэм" кеча АПЛнинг 33-турида "Эвертон"ни (1:0) енгди.

Эътиборлиси, бу португалиялик мутахассис учун премьер-лигада қозонилган 200-ғалаба бўлди. Бунинг учун унга 326 та ўйин керак бўлди. Бу борада Моуриньодан фақатгина "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон олдинда холос. Шотландиялик мутахассис 200 та ғалабага бор йўғи 322 та ўйин сарфлаган.

Моуринью шунингдек, АПЛда 200 та ўйинда зафар қучган тарихдаги 5-мураббийга айланди. Бунгача ушбу номга Фергюсон (528), Арсен Венгер (476), Харри Реднапп (236) ва Дэвид Мойес (207) сазовор бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)