Моуриньога Англиядаги топ-клубдан иш чиқди
Португалия чемпионатида “Бенфика” жамоасига бош мураббий қилаётган таниқли мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини яна Англия Премьер-лигасид давом эттириши мумкин.
The Touchline журналистларига Жозе Моуриньо атрофидагилардан маълум бўлишича, Англиянинг йирик клубларидан бири португалиялик мутахассисни бош мураббийликка таклиф қилишни режалаштириб қўйган.
Номи ошкор этилмаган клуб раҳбарияти “Бенфика”нинг Европа Чемпионлар лигасида Мадриднинг “Реал” жамоаси устидан ишончли ғалабасидан катта таассурот олган.
Қизиғи шундаки ўша учрашувдаги ғалаба мадридликларнинг кучли саккизликка кириб, тўғридан-тўғри 1/8 финалига чиқишига йўл қўймади. “Бенфика” айнан ўша ғалаба эвазига плей-оффда иштирок этадиган бўлди.
Қуръа ҳар икки жамоани плей-оффда яна бир бирига рўбарў қилди. Энди Англия клуби навбатдаги тўқнашув натижасини кутяпти. Агар Моуриньо шогирдлари Чемпионлар лигасида плей-офф босқичида “Реал”ни мусобақадан чиқариб юборса, у ҳолда келаси ёзда АПЛ гранди мураббийни қўлга киритишга ҳаракат қилади.
“Бенфика” ва “Реал” ўртасидаги тўқнашувнинг биринчи учрашувида мадридликлар сафар учрашувида Жозе Моуриньо шогирдларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди португалияликлар 25 февралдаги жавоб ўйинида вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилади.
Аввал Моуриньо Англия чемпионатида “Челси”да (икки марта), “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоаларида бош мураббий лавозимида ишлаган.
Фикрлар