Моуриньога бунақа футболчи керакмас!

“Рома” ҳимоячиси Брайан Рейнолдс келаси мавсум ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнамайди. Бу ўйинчи мавсумни ижара асосида Бельгиянинг “Кортрейк” жамоасида якунлади.

Энди римликларни уни ортга қайтармасдан, Бельгиянинг бошқа клубига ижарага бериб юбормоқчи.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, спорт директори Тьягу Пинто футболчининг ижараси бўйича “Вестерло” билан келишувга  эришган. Бу клуб келаси мавсум охирида америкалик ҳимоячининг трансфер ҳуқуқини 7 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Рейнолдс Бельгия чемпионатида тўққиз марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!