Моуриньога ПСЖ юлдузи керак

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ПСЖ билан шартномаси якунланаётган аргентиналик ҳужумкор футболчи Анхель ди Мария Лондон клубида тўп тепишини истамоқда.

Португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан ёзда 32 ёшли футболчисини эркин агент сифатида жамоага жалб қилишни сўрамоқда.

Шундай бўлса-да, Анхель ди Марияни олиш осон бўлмайди. Чунки аргентиналик футболчи бир мавсум “Манчестер Юнайтед”дан тўп тепган ва Англия футболига мослаша олмаган. Анхелни “Ювентус” ва “Милан” ҳам ўз сафига чорламоқда.

Ди Мария жорий мавсумда 14 та учрашувда иккита гол уриб, бешта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)