Моуриньони Перес билан гаплашишга мажбур қилаётган футболчи ким?
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ўз жамоасида "Реал" форварди Лука Йовични кўрмоқчи. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” асосий ҳужумчиси Харри Кейн узоқ муддатга сафдан чиққани боис сербиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Бунинг учун Моуриньо “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан шахсан алоқага чиқмоқчи.
Маълумот учун, 22 ёшли Йович жорий мавсум “Реал” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар