Моуриньони йиғлатган ўйин қайси эди?

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолияти давомида қайси ўйиндан кейин йиғлаганини айтди.

“2011/12 йилги мавсум Чемпионлар лигасида “Реал”нинг пенальтилар сериясида “Бавария”дан учралган мағлубияти. Ўша оқшом мураббийлик фаолиятимда бир марта ўйиндан кейин кўзимга ёш келган. Буни яхши эслайман. Машинада ёрдамчим Айтор Каранка билан уйим олдида тўхтаганмиз ва бирга йиғлаганмиз. Бу жуда оғир эди, чунки ўша мавсум биз энг зўри эдик”, - дейди Моуриньо.

2012 йил 25 апрель куни бўлиб ўтган ўйинда Кака, Криштиану Роналду ва Серхио Рамос пенальтилар сериясида гол ура олмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)