Моуриньонинг таклифи ерда қолди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакани қўлга киритишга бир неча бор уриниб кўрди.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, португалиялик мутахассис швейцариялик футболчининг мухлиси ҳисобланади ва яқинда уни яна Римга олиб келишга ҳаракат қилгани ошкор бўлди.
Манбанинг маълум қилишича, Гранит Жака “канонирлар” сафида қолишга қарор қилган “бўрилар”га рад жавобини берган.
Жака “Арсенал”да 2016 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда барча турнирларда саккиз маротаба майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Тажрибали ярим ҳимоячининг лондонликлар билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар