Моуриньо Трентни қутқаради
Лондоннинг «Арсенал» жамоасининг собиқ сардори Вильям Галлас «Реал» таркибида ўйнаётган ҳимоячи Трент Александер-Арнольд бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида қандай очилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
- Ҳаммамиз биламиз, Трент ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатганда, бу аввало голли узатмалар ва тезкор қарши ҳужумларга фаол қўшилиши билан боғлиқ. Лекин у барибир ҳимоячи, демак, ҳимоя вазифаларини ҳам тўлиқ бажариши шарт.
Менимча, Жозе Моуриньо Трентга ўзини намоён этиш учун етарлича имконият беради. Унга ишонмай, ўйиндан четда қолдириб қўйиши қийин. Моуриньо Трент билан суҳбатлашади ва унга ҳимоянинг қай даражада муҳим эканини тушунтиради. Улар ўртасида жамоага нима кераклиги ҳақида жуда очиқ ва самимий мулоқот бўлади.
Ҳимоячилар аввало ўз жарима майдонини ишончли ёпиб беришлари керак. Агар жамоанинг ҳимояси мустаҳкам бўлса, умумий маҳорат даражасини инобатга олган ҳолда, ғалаба қозониш имкониятлари ҳам ортади. Мураббий унга шунга ишора қиладики, агар Трент асосий таркибдан жой олмоқчи бўлса, биринчи навбатда ҳимояга эътибор қаратиши зарур.
Моуриньо унга ўзини кўрсатиш шароити яратади, аммо қолгани фақат ўзига боғлиқ бўлади: у ҳимояда ишлашга жиддий ёндошадими ёки яқин вақт ичида жамоани тарк этишга мажбур бўладими?, — дея Галласнинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Фикрлар