Моуринью нима учун Контега қўл бермаганини айтди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью нима сабабдан “Челси”га (1:0) қарши ўйиндан кейин Антонио Контега қўл бермагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Контега қўл бериш учун майдон марказидан югуриб боришим керакмиди? Мен атрофимдаги “Челси” мураббийларидан бирига қўл бердим. Шу боис мен қўл бериш борасидаги қарзимдан қутулдим деб ўйлайман. Мен Контени ортидан югурмайман. Нима учун мен уни туннелда кутишим керак? Нега у кутмайди? Бу борада мен ҳеч қандай муаммо кўраётганим йўқ”, - дейди португалиялик мутахассис.