Моуринью "Ньюкасл"ни премьер-лигада қолишини айтди

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 27-турида “Ньюкасл”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан рақиб жамоа ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Уларда яхши жамоа шаклланган, қолаверса қишки трансферлар даврида жамоага тажрибали футболчилар келиб қўшилишди. Улар жамоани кучайтириши аниқ.

Бенитес қандай қилиб очко олишни билади, шундай экан олдиндаги баҳс биз учун осон кечмайди. Агар мендан “Ньюкасл” Чемпионшипга тушиб кетадими деб сўрасангиз, мен “нима учун?” деб жавоб берган бўлардим.

Ўйлайманки, Бенитес жамоани премьер-лигада қандай олиб қолишни билади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 19:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!