Мовсар Евлоев ММА тарихидаги ТОП-5 жангчини санаб ўтди
UFC ярим енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ММА устаси Мовсар Евлоев аралаш яккакурашлар тарихидаги энг буюк беш жангчини санаб ўтди.
1. Жон Жонс.
2. Хабиб Нурмагомедов.
3. Ислом Махачев.
4. Андерсон Сильва.
5. Жорж Сен-Пьер.
Маълумот учун, Евлоев проф ММАда 2014 йилда дебют қилган. Россиялик 2019 йилдан бери UFC да иштирок этиб келмоқда. У ҳозирга қадар мазкур промоушенда тўққиз бор октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Мовсарнинг кейинги жанги "UFC Fight Night 270" турнирида Лерон Мёрфига қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар