"Мохун Баган" мураббийи: Фаолиятимда бундай йирик ҳисобдаги мағлубият кузатилмаганди

ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган “Насаф” - “Мохун Баган” учрашувида қаршиликлар 6:0 ҳисобида зафар қучишди.

Дастлаб ҳиндистонликлар ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйди. Кейин Ҳусайин Норчаев хет-трик қайд этди. Биринчи бўлим охирида Ойбек Бозоров битта гол урди.

Танаффусдан сўнг Дониёр Нарзуллаев бир бор дарвозани ишғол қилди. Натижада "аждарлар" 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Антонио Лопез Ҳабас иштирок этди.

- Афсуски, ўйиндан олган тассуроотларимиз ижобий эмас. Катта ҳисобдаги мағлубиятни кутмаган эдим. Фаолиятимдаги энг йирик мағлубият бўлди. Энди бугунги мағлубиятни унутиб, доимий ҳаётга қайтишимиз лозим. Аслида биз бу қадар йирик ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ жамоа эмас эдик.

Рақиб тўпни ушлаш борасида устунлик қилди. Шу боис кўплаб вазиятларда улар истаган ишлар амалга ошди.

Учрашув бошидаги тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Аслида рақиб анча жиддий жамоа эканлигини билардик. Уларга қарши тактикалар ишлаб чиққандик. Аммо бу амалга ошмади, - деди меҳмонлар мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!