
Мойеснинг "Вест Хэм"даги илк ўйини унинг учун АПЛдаги 500-ўйин бўлади
Хабарингиз бор Славен Билич “Вест Хэм”дан истеъфога чиқарилгач унинг ўрнини Дэвид Мойес эгаллаган эди.
Эътиборлиси, 54 ёшли шотландиялик мутахассиснинг “болғачилар” бошқарувидаги илк ўйини унинг учун АПЛдаги 500-учрашув бўлади.
Маълумот учун, “Вест Хэм” янги бош мураббий қўл остида илк учрашувини 19 ноябрь куни “Уотфорд”га қарши ўтказади.
Фикрлар