Мойзе Кин Мадрид клубига ўтиши мумкин

"Ювентус" футболчиси Мойзе Кин Ла Лигага йўл олиши мумкин. Унга "Атлетико" жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо. 

"Матрасчилар" ҳужумчини ижарага олиш устида ишламоқда. Бу трансфер Анхел Корреанинг Мадрид жамоасини тарк этишига боғлиқ. Айни пайтда "Атлетико" "Ал-Иттиҳод" билан аргентиналик ҳужумчи борасида музокаралар олиб боряпти. Агарда у Саудия клубига кўчиб ўтса, испанияликлар Кинни ўз сафига қўшиб олади. 

Италиялик ҳужумчи "Атлетико"га ўтишга рози бўлди. У туринликлар сафида кам ўйин амалиётга эга бўлаётганидан норози ва ўзига янги жамоа излаяпти. Футболчи мазкур мавсум "Ювентус" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушган. 

Футболчилик фаолиятини айнан "кекса синора"да бошлаган Кинни ўтган ёзда клуб "Эвертон"дан 30 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бунгача эса "Ювентус"да 2 йиллик ижара асосида ўйнаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!