Мойзе Кин яна Италияга қайтиши мумкин
“Эвертон”га мослашиб кета олмаётган ҳужумчи Мойзе Кин яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.
Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли италиялик футболчига “Рома” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Римликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим йилга ижарага олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Кин “Эвертон” сафига жорий ёзги трансферлар даврида 27,5 млн евро эвазига “Ювентус”дан кўчиб ўтган эди. У ҳозирча АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар