Мойзе Кин "Ювентус" билан шартномасини узайтиради

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Мойзе Кин жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Tuttsport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонлар келишувни узайтириш бўйича деярли келишувга эришиб бўлишган. Унга кўра 19 ёшли италиялик футболчи “кекса синьора” билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекади. Шундан сўнг унинг йиллик маоши 550 минг евродан 2 млн еврогача оширилади.

Тез орада Киннинг агенти Мино Райола "Юве" спорт директори Фабио Паратичи билан ушбу масала юзасидан сўнгги музокараларни ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!