МТЖ йиғинига гол уришдан тўхтамаётган ҳужумчи келиб қўшилди (ФОТО)

Жорий июнь ойида футбол бўйича "ЖЧ-2022" ҳамда "Осиё Ккубоги-2023" қўшма саралаш баҳслари доирасида терма жамоамиз жой олган гуруҳнинг қолган ўйинлари Саудия Арабистонида марказлашган тарзда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.

Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда кеча терма жамоамиз сафига Қозоғистон чемпионатида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган легионер ҳужумчимиз - Игорь Сергеев ҳам келиб қўшилган.

Қуйида терма жамоамиз машғулотларидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкни:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
02/06/2021 03:02
ХУЖИМ ЧИЗИҒИ ЁМОН ЭМАС, ЭЛДОР, ТЕМУРҲЎЖА, ИГОР СЕРГЕЕВ. ГОЛЛАРНИ ВА ҒАЛАБАЛАРНИ КУТИБ ҚОЛАМИЗ ЭНДИ. ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ. КУПЕР ДАВРИДА ТУГАГАН ОРТГА ЙЎЛ. ОЛҒА БОСИНГЛАР ЙИГИТЛАР. СИНГАПУР, ЯМАН С.АРАБИСТОН НИМА СИЗЛАР УЧУН ЮТАСИЗЛАР БЕМАЛОЛ. ОЛҒА ФАҚАТ ҒАЛАБА КУТАМИЗ ЖЧ ЯҚИН ШУ САФАР.
Абдухаликов Мухаммад
01/06/2021 20:27
Абрамов гурух боскичидан хам олиб чика олмайди футболчиларни ддаи олиш зонасида эмас мирзачулда тренировка килдириш керак эди Яна кайтараман Косимов бердиевни кушиш керак тренерлар Сафига эртага Абрамов айтади менга жахон чемпионат га олиб чикиш вазифаси куйилмаган дейди
Baxil Alihuja
01/06/2021 19:36
Хаммага имкон бериш керак! Сергеевга эса имконият жуда хам куп марта берилди, бошкаларга эса йук?

Минбар

Барча блоглар