
Муҳаммад "Милан"да ўйнайди
Ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Милан” клуби келажак учун Даниянинг “Норшелланн” клубидан Муҳаммад Қудусни олиб келмоқчи.
19 ёшли ганалик футболчи айни пайтда “Интер”, “Лацио”, “Сампдория”, “Ливерпуль”, “Ньюкасл”, “Эвертон” ва “Лион” каби Европанинг кули жамоалари нишонида турибди.
Истеъдодли ҳужумчи икки йилдан буён “Норшелланн” асосий таркибида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда барча турнирларда 24 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол муаллифи бўлди.
Фикрлар