Муҳаммад Салоҳ
Ads

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ кеча АПЛнинг 6-турида "Саутгемптон" (3:0) дарвозасини ишғол этишга эришди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли мисрлик футболчи шу тариқа мерсисайдликларнинг "Энфилд"да ўтказган сўнгги 31та ўйинида киритилган 41та голда бевосита иштирок этди.

Аниқроғи, Салоҳ ушбу 31та ўйинда рақиб дарвозасини 30 марта ишғол этган бўлса, яна 11 марта жамоасининг голига ассистентлик қилган.