Муҳаммад Салоҳ журналистлардан хушхабар олди!

CHERY AUTO

Бу мавсум “Ливерпуль” бош мураббий алмашганига қарамай, “Манчестер Сити”нинг тўрт йил давом этган гегемонлигини бартараф этиб, Англия Премьер-лигасига ғолиб чиқди.

Ливерпулликларнинг чемпионлигида мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг хизмати катта бўлди. 32 ёшли тўпурар барча турнирларда 48 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 23 та голли пас берди.

Салоҳнинг бу кўрсаткичлари беэътибор қолдирилмади. Англия футбол журналистлари ассоциацияси Муҳаммадни мамлакатдаги йил футболчиси, деб эътироф этди.

Бунгача Муҳаммад Салоҳ мазкур ташкилот томонидан 2021-2022 ва 2017-2018 йилги мавсумларда ҳам икки бор Англиянинг энг ўйинчиси, деб топилганди.

2017 йилдан бери “қизиллар” шарафини ҳимоя қилиб келаётган тўпурарнинг амалдаги шартномаси 30 ибнь куни тугаши керак эди. Бироқ “Ливерпуль” мутасаддилари жамоа етакчисини яна икки йил Ливерпулда қолишга кўндирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!