Муҳаммад Салоҳ:
Ads

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ Sky Sports телеканалига берган интервьюсида келаси мавсум ҳам мерсисайдликлар сафида АПЛ чемпионлиги учун курашишини айтди.

“Биз бутун мавсум давомида бор йўғи 1та ўйинда ютқаздик. Боримизни бериб ҳаракат қилдик ва 97 очко жамғардик.

“Ливерпуль” келаси мавсум ҳам чемпионлик учун курашади”, - дейди мисрлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 97 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетди. Улардан бор йўғи бир очко кўп тўплаган “Манчестер Сити” (98) чемпионликни илиб кетди. Аммо, Салоҳ 22та гол билан мавсум тўпурари бўлди.