Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль”да қолишимни истасангиз, шартимни бажаринг!
“Ливерпуль”нинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.
Мисрлик ҳужумчини Саудия Арабистони клублари кутмоқда. Шайхлар Салоҳни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг энг катта маош оладиган ўйинчисига айлантиришга ваъда берган.
“Ливерпуль” эса, 32 ёшли футболчини олиб қолиш учун музокара бошлаган.
Ўз навбатида, Салоҳ ҳам Ливерпулда қолишга тайёр. Бунинг учун футболчининг агентлари клуб унга камида 3 йиллик шартнома таклиф қилиши лозимлигини таъкидламоқда.
Фикрлар