
Муҳаммад Салоҳ ўрнига “Реал”дан тўпурар оламиз!
“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ ёзда клубни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси 30 июнда тугайди ва ҳамкорликни давом эттириш бўйича томонлар ҳали келишувга эришгани йўқ.
“Қизиллар” мисрлик тўпурар ўрнини боса оладиган кучли ўйинчи қидирмоқда. Fichajes нашрининг ёзишича, ливерпулликлар Салоҳ кетса, унинг ўрнига “Реал” юлдузларидан Родригони олиб келишни режалаштиряпти.
Англия суперклуби 24 ёшли ўйинчи учун мадридликларга 120 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Бразилиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этади. Трансфер бўйича экспертлар “Ливерпуль” Родригони олиши осон бўлмаслигини таъкидламоқда.
Фикрлар