Муҳаммад Салоҳ “овчилар тўрига” илинмади

Саудия Арабистони клублари Европа футболида ном қозонган футболчиларни трансфер қилмоқда.

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ ҳам саудиялик шайхлар эътиборидан четда қолмади. Бироқ, мисрлик ҳужумчи Англиядан кетишга шошилмаслигини билдирди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Муҳаммад Салоҳ жамоа Европа Чемпионлар лигасига чиқа олмаганига қарамай, фаолиятини Юрген Клопп қўл остида давом эттирадиган бўляпти. Африкалик футболчи ўз қарори ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди.

Муҳаммад  Салоҳ якунланган мавсумда барча турнирларда 51 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 16 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!