Муҳаммад Салоҳ қитъа рекордини ўрнатди

“Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ африкалик футболчилар орасида УЕФА Чемпионлар лигасидаги голлар сони бўйича рекорд ўрнатди.

Бу ҳолат 1/8 финал ўйинида содир бўлди, унда мерсисайдликлар “Галатасарой”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Салоҳ ушбу ўйинда битта гол ва иккита голли узатма билан жамоасининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

33 ёшли футболчи ушбу турнирда 50 та гол маррасига етиб борган биринчи африкалик ўйинчига айланди.

Аввалроқ “Ливерпуль” ҳужумчиси жамоа тарихида Чемпионлар лигасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатган ва инглиз клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагерни ортда қолдирган эди. Мисрлик футболчининг ушбу турнирда клуб учун 82 та ўйин ўтказган.

Жорий мавсумда Салоҳ “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!