Муҳаммад Салоҳ тўхтамайди шекилли
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг 21-турида “Челси” жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
2:2 ҳисобида дуранг билан тугаган ўйиндаги гол 29 ёшли мисрлик футболчи учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Муҳаммад Салоҳ қаторасига беш мавсумдан бери 25 та ва ундан кўп голда бевосита иштирок этмоқда.
Жорий мавсумда у голларини сонини 16 тага етказди ва жамоадошларига тўққизта голли пас узатди.
АПЛ тарихида гол+пас тизимида 25 балл жамғариш бўйича рекорд серия “Арсенал”да порлаган Тьерри Анрига тегишли. Франциялик футболчи 1999-2006 йиллар давомида, яъни етти мавсумда қаторисига камида 25 та голда бевосита қатнашган.
Бу борада иккинчи ўринни эгаллаб турган Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда.
Фикрлар