Муҳаммад Салоҳдан худбин футболчи йўқ!

“Тоттенхэм” ва “Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси, таниқли мураббий Грэм Сунесс ливерпулликларнинг бугунги кундаги тўпурари Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Мен Юрген Клоппнинг Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда дунёнинг энг яхши футболчиси, деган фикрига қўшиламан. Лекин у энг қизғанчиқ ўйинчилардан. Ҳамма буюк ўйинчиларда бу хусусият бор. Бироқ, Салоҳ ортиқча даражада худбин.

Салоҳ учун шахсий манфаатлари барча нарсадан муҳим. У ҳар қандай вазиятда ҳам ўзи зарба беришга ҳаракат қилади ва бу билан жамоадошлари, айниқса, Садио Манени ранжитмоқда. Бошқа футболчилар ҳам Салоҳнинг зўрлигини билгани учун индамайди. Уни танқид қилиш мушкул. Мен ундан худбин ўйинчини кўрмаганман, - дейди Грэм Сунесс.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда саккизта учрашувда еттита гол уриб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!