Муҳаммад Салоҳдан зўр икки футболчи бор

  • 26 февраль, 18:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигаси ва “Ливерпуль” тарихидаги қатор тўпурарлик рекордларини янгилаб келаётган Муҳаммад Салоҳ бу турнирдаги энг зўр футболчи эмас.

Машҳур ҳимоячи Рио Фердинан чемпионатда мисрлик юлдуздан зўр икки ўйинчи бўлганини таъкидлади.

- Муҳаммад Салоҳни Англия Премьер-лигасидаги энг зўр ўйинчи, дейиш мумкинми? Йўқ, албатта бундай эмас. Салоҳ бу борада Криштиану Роналду ва Тьерри Анридан ўтиб кетолмаган, - деди Рио Фердинанд.

Тьерри Анри Англия чемпионатида “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган ва “канонирлар” сафида 377 та учрашувда ўз ҳисобига 228 та гол ва 96 та ассист ёздириб қўйган.

Криштиану Роналду эса, “Манчестер Юнайтед” учун 346 та учрашувда 145 та гол урган ва 64 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!