Муҳаммад Салоҳга нохуш хабар айтишди
“Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳ энди 2025-2026 йилги мавсумда бошқа майдонга тушмайди. Бу ҳақда Миср миллий терма жамоаси директори Иброҳим Ҳассан маълум қилди.
- “Муҳаммадда сон орти пайининг узилиши бор. Даволаниши учун камида тўрт ҳафта кераклиги маълум бўлди”, - деди Иброҳим Ҳассан Европа оммавий ахборот воситаларига.
33 ёшли ҳужумчи Премьер-лиганинг 34-туридаги “Кристал Пэлас”га қарши ўйин давомида жароҳат олган. Мерсисайдликлар ўша баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Бу учрашув Муҳаммад Салоҳнинг Англия чемпионатидаги энг охирги ўйини бўлиб қолиши мумкин. Чунки тажрибали ўйинчи жорий мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этишини эълон қилган.
Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг жорий мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.
Энди машҳур футболчи жароҳатини даволатиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати бошлангунга қадар саломатлиги ва спорт формасини тезроқ тиклаб олишга ҳаракат қилади.

Фикрлар