Муҳаммадюсуф Собиров янги мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказади
"Сўғдиёна" ва Муҳаммадюсуф Собиров ҳамкорлигини давом эттиради. Бу ҳақда "бўрилар" матбуоти хабар берди.
"Сўғдиёна" жамоаси ёш ва истиқболли дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров билан янги меҳнат шартномаси имзолади. Шартнома бир йил муддатга мўлжалланган бўлиб, жамоамизнинг келгуси мақсадларига эришишда муҳим қадам ҳисобланади.
Собиров ўтган мавсумда ёшлар ва асосий жамоа таркибида ўзини аъло даражада кўрсата олди. Айниқса, Суперлиганинг кучли клубларига қарши учрашувларда ёрқин ўйинлари билан ажралиб турди ва бир неча марта энг яхши футболчи деб топилди.
Маълумот учун, у ўтган мавсум давомида Суперлига доирасида 5та учрашувда майдонга тушиб, жами 1890 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.
"Сўғдиёна" клубининг бу қарори Собировнинг истеъдодини юқори баҳолаш билан бирга, жамоамизнинг ёш ва иқтидорли футболчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсатини давом эттираётганини кўрсатади", - дейилади хабарда.
Фикрлар