Муҳим ўйин олдидан Сульшер супер камбэкни ёдга олди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСЖга қарши учрашув олдидан парижликларга қарши 2018/19 йилги мавсумдаги жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, ўша учрашув ажойиб бўлган эди. Аммо бу тарихда қолди ва келаётган беллашувга умуман таъсир қилмайди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳозир ўзгарган. Қолаверса, бу турнирнинг бошқа босқичи. Барча жамоа ушбу турнирда ғолиб бўлишни истайди.

Биз ўтган мавсум финалчиси билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Осон бўлмаслигини тушуниб турибман. Шогирдларим илк бор, энг яхшиларга қарши ҳаракат қилади. Эҳтимол, ПСЖга қарши ўйин биз учун энг катта синов бўлар", дея норвегиялик мутахассис ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўшанда манкунияликлар илк ўйинда имкониятни бой бериб, кейинги босқич йўлланмасини Парижда рақибларидан тортиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!