Муҳим ўйинда Пике ва Гризманн нега тортишиб қолди?

  • 17 Feb 08:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувида ПСЖ Каталонияда “Барселона”ни янчиб ташлади. Мезбонлар етакчиси Лионель Мессининг ягона голига Килиан Мбаппе уч бор, Мойзе Кин бир марта жавоб қайтарди.

Tecno

Беллашувнинг иккинчи бўлимида “Барса” футболчилари Жерар Пике ва Антуан Гризманн ўзаро тортишиб қолган вазият ҳамманинг эътиборини тортди.

Sport.es нашри берган маълумотга кўра, тажрибали ҳимоячи Пике жамоаси тўпни эгаллай олмаётгани учун Антуан Гризманнга танбеҳ берган. Франциялик ҳужумчи аввалига жамоадошини тинчланишга чақирган ва кейин у ҳам қўпол гапиришга ўтган. Лекин уларнинг ўзаро можароси жамоага амалда ҳеч қандай ёрдам бермади.

Comments

You must be logged in to commet!