Муҳим учрашувлар олдидан "Манчестер Сити"да йўқотиш
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Жон Стоунз жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида маълум қилди.
Шу тариқа, Стоунз жамоасининг Англия Премер-лигасидаги муҳим ўйинларини ўтказиб юборади. Англиялик футболчи ҳозирда чемпионлик пойгасида пешқадамлик қилаётган "Арсенал" ва Лондоннинг яна бир клуби "Тоттенхэм"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, 28 ёшли ҳимоячи Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Лейпциг"га қарши биринчи ўйинда ҳам майдонга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, Стоунз жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида АПЛнинг 14 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар