Муҳриддин Тиловов финал йўлланмаси учун курашади
Ads

Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақа старт олди. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Муҳриддин Тиловов ярим финалга йўлланма олди.

-66 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочимиз дастлаб Қатар, кейин Бельгия ва Исроил терма жамоаси вакилларини мағлуб этди. Ярим финалга чиқиш учун эса мезбонлар аъзоси Иброҳим Алиевдан устун келди. Вакилимизнинг бу босқичдаги рақиби молдавиялик Денис Виеру бўлади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.