Муҳсин Муҳаммадиев "Бунёдкор"дан ниманинг эвазига очко олишганини айтди

«Бунёдкор» жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин оғир ўтишини билар эдик. "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қиладиган жамоалардан бири ҳисобланади. Бугунги ўйиндаги тактик ишланмаларимиз шунга қаратилган эди ва биз ўз мақсадимизга эришдик, деб айта оламан. Рақибга ҳужум қилишга йўл қўймадик. Этибор берган бўлсангиз, "Бунёдкор" жамоасида ўйин давомида учта хавфли вазият бўлди холос.

Йигитларимизга раҳмат айтаман, улар борларини бериб ўйнашди ва сафарда муҳим 1 очко билан қайтяпмиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
30/09/2019 22:56
Абрамов Бухорони юриб ютамиз деб уйлади,сал колди еб куйишига. Баракалла БУХОРО