Муҳсин Низомиддинов: " Бугунги учрашувга келган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман"
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Учрашувдан сўнг Мухсинжон Низомиддинов матбуот анжуманида қатнашди.
"Ассалому алайкум барчага. Ўйин биз кутгандек бўлди, биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, “Пахтакор” футболчиларига ҳеч қандай бўш жойлар қолдирмадик. Биринчи бўлим тенг кураш остида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйнашга интилдик. Рақиб қизил олганидан сўнг эса устунлик тўлиқ бизга ўтди. Бугунги учрашувда бизда ҳам бир нечта яхши вазиятлар бўлди, рақиб ҳам охирида ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман.
Бугунги учрашувга келган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман", - деди қўқонликлар устози.
Фикрлар