Мужибилло Турсунов қийин жангда ажойиб ғалабага эришди

Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионатининг финал баҳслари давом этмоқда.

67 кг да иштирок этаётган Мужибилло Турсунов Қозоғистон вакилли Дулат Бекбауов билан ўзаро жанг қилди. Дастлабки раундда Мужибилло кичик устунликка эришди. Бироқ 2-раундда рақиб ҳамюртимизни ортда қолдирди. Ҳал қилувчи раундда эса вакилимиз ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бироздан кейин Ҳавасбек Асадуллаев қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!