"Мумбай Сити" бош мураббийи: "Ҳисобни инобатга олмаганда, ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик"

CHERY AUTO

Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда наманганликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Tecno

Учрашувдан сўнг ҳиндистонликлар бош мураббийи Десмонд Букингем матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳаммага хайрли кеч! Бугун боримизни бериб ҳаракат қилдик. Баҳс биз учун қийин кечди. 

Учрашув аввалида назоратни ўз қўлимизга олдик. Биринчи таймнинг охирги 5 дақиқаси эса ўйин сценарийсини тубдан ўзгартириб юборди. Ҳисобни инобатга олмаганда, биз ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. 

Ҳаво жуда яхши эди. Ўзимни худди юртим Англияда бўлгандек ҳис қилдим. Бугун иссиқроқ кийинишга мажбур бўлдим. Сабаби, Ҳиндистонда одатда 30-35 даража иссиқ ҳаво ҳукмрон бўлади. 

Рақиб ҳақида тўхталадиган бўлсак, дарвозабон жуда ажойиб ҳаракат қилди. У асосий ролда жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. 

Шунингдек, 10-рақамли футболчи (Жамшид Искандеров) менинг хотирамда қоладиган бўлди. У посбон каби катта масштабдаги ишни бажариб берди. 

Шунга қарамай, йигитларим ҳақида салбий фикр айтмоқчи эмасман. Улар бор кучлари билан ғалаба учун курашишди. Футболчиларни танқид қилсам, бу уларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади", - деди мутахассис.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию