Мундиал финалларида нечта футболчи ҳайдалганини биласизми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Opta Analyst маълумотига кўра, "Челси" ва Аргентина терма жамоаси футболчиси жаҳон чемпионати финалида майдондан четлатилган тарихдаги атиги олтинчи ўйинчига айланди.

Бундан аввал бундай ҳолат жами беш марта кузатилган. Турли йилларда финал учрашувларида аргентиналик Педро Монсон ва Густаво Десотти, француз футболчилари Марсель Десайи ҳамда терма жамоа сардори Зинедин Зидан, шунингдек, Нидерландия ҳимоячиси Жон Хейтинга қизил карточка олган эди.

Қизиқ жиҳати шундаки, жаҳон чемпионатлари тарихи давомида финални ўн киши бўлиб давом эттирган ҳолда ғалаба қозона олган жамоа фақат бир марта учраган, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!