Мундиалда кузатишимиз керак бўлган беш португал футболчиси
Ads

Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Миллий терма жамоалар катта футбол байрамига ўзларининг энг истеъдодли футболчиларини етаклаб бориши аниқ.

Португалиянинг шундай беш нафар футболчиси борки, Мундиалда уларнинг ўйинини кузатиш мароқли бўлиши мумкин.

Португалия Европа чемпиони сифатида учинчи бўлиб дунёнинг энг яхши термаси мақомини муносиб ҳимоя қилишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ғарбий Германия (1974) ва Испания (2010) биринчи йирик халқаро турнир ғолиблигини муносиб ҳимоя қилганлар рўйхатида бормоқда. Ўз сафида амалдаги “Олтин тўп” соҳибига эга португаллар Россияда ўз омадларини синаб кўришади.

Фернандо Сантоснинг 23 кишилик таркибидан бир нечта Европа чемпионлари ўрин олган. Куарежма эса биринчи Мундиалига бормоқда. Бернардо Сильва ва Андре Сильвалар Роналдудан кейинги даврга муносиб авлод бўла олади. Аммо яна шундай ёш иқтидор эгалари борки, уларни ҳали кўпчилик танимасада, яқин келажакда Португалияни етаклаб юриши аниққа ўхшамоқда. Қуйида шундай иқтидор эгалари билан танишишингиз мумкин.

Рубен Диас – клуби: “Бенфика”

Ёши: 21, МТЖ даги ўйинлари сони: 0

Фернандо Сантоснинг якуний рўйхатидан МТЖ сафида бирорта ўйин ўтказмаган ягона футболчи айнан Диас ҳисобланади.

“Бенфика” академияси тарбияланувчиси мавсумни кўтаринки ўтказганидан кейингина Сантосдан чақирув қоғозини олди. У мавсум давомида 24 та хавфли вазиятларни яратиб берди, шундан 19 таси гол билан якунланди, ўзи эса уч голга муаллифлик қилди.

Диас Португалия ўсмирлар термасида 63 марта майдонга тушган ва 2017-йилги Жаҳон Чемпионатида (U20) да терма сардори бўлган эди. Албатта, ҳеч ким Россиядаги Мундиалда у асосий таркиб ўйинчиси бўлишини башорат қилмаяпти. Унинг даври ҳали келади. Бироқ унга берилган кичик имконият ҳам ижобий якунланиши мумкин.

Рикарду Перейра, клуби: “Лестер”

Ёши: 24, МТЖ даги ўйинлари сони: 3

Навбатдаги футболчи Премьер Лигага энди кўчиб ўтадиган Перейра бўлади. У маҳаллий “Порту”га қўшилгунига қадар “Витория Гимараеш” сафида ўйнаган. У шунингдек, икки йил “Ницца”да ижарада тўп сурган. Келаси мавсумдан бошлаб “Лестер” таркибида Англияни забт этишга киришади.

Кўпқиррали футболчи майдонда ҳимоя марказида ўйнаш билан бирга, чап қанот ҳимоясини ҳам ишончли қўриқлай олади.

Бруно Фернандес, клуби: “Спортинг”

Ёши: 23, МТЖ даги ўйинлари сони: 4

Фернандеш мавсумни бир қатор кўнгилсизликлар билан якунлади. 23 ёшли футболчи ва унинг бир нечта жамоадошлари ва мураббийлари машғулот майдончасига ниқобда бостириб кирган 50 кишининг ҳужумига дучор бўлди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайдиган Фернандеш 56 ўйинда 16 гол уришга муваффақ бўлди ва 20 голга муаллифлик қилди.

Ўнг оёқда кучли зарба берадиган “Спортинг” вакили ички чемпионатдаги 5 беш голини жарима майдончаси ташқарисидан киритди.

Жельсон Мартинс, клуби: “Спортинг”

Ёши: 23, МТЖ даги ўйинлари сони: 17

2016-йил сентябрида халқаро ареналарда ўз дебютини ўтказган асли Кабо-Верделик вингер ўз қобилиятини тўлиқ намоён қилмоқда.

Мартинс Жаҳон Чемпионатига ўзининг сермаҳсул мавсумини ўтказиб йўл олмоқда. У 46 ўйинда 13 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Гол уришдан ташқари, у яратувчанликни ҳам тақдим қилмоқда. У келаси ойда Сочида Испанияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Гонсалу Гедеш, клуби: “ПСЖ”

Ёши: 21, МТЖ даги ўйинлари сони: 7

Мавсумни ижара асосида “Валенсия”да ўтказган янги юлдузнинг келажаги борасида турли миш-мишлар тинмаяпти.

Бенавентелик вингернинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2021-йилгача амал қилади. Бироқ португалиялик футболчи 1 Лига “хўжайини” таркибида ўзини яхши ҳис қилмаяпти.

Агарда у парижликлар сафини тарк этадиган бўлса, унга қизиқиш билдирадиганларнинг чегараси йўқ. Боиси Гедеш замонавий футболчига керак бўладиган барча қобилиятлар бор. Боз устига, у ўйнагани сари тажрибаси янада ортиб бормоқда.