Мунира Абдуллаева “Poznan 2026 World Boccia Challenger” турнирида бронза медалига эга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

4-9-август кунлари Польшанинг Познан шаҳрида бочча бўйича “Poznan 2026 World Boccia Challenger” халқаро Челленжер турнири ўтказилди. Мусобақада 22 та мамлакатдан 80 нафарга яқин пара атлетлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Аҳамиятлиси, BC4 классидаги тажрибали ўзбекистонлик бочча устаси Мунира Абдуллаева мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда БАА вакиласи Раиса Алфаласидан устун келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!