Мураббийдан норози қимматбаҳо юлдуз клубдан кетмоқчи
“Атлетико”нинг асосий юлдузига айланган Жоау Фелиш жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг қарорларидан норози бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, португалиялик ҳужумчига уни кўп захирага олишаётгани ёқмаяпти.
Фелиш 2019 йилнинг ёзидан “Бенфика”дан 120 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Ёш ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 29 марта майдонга тушиб, ўнта гол урди ва бешта ассистни амалга оширди.
Ўзига ўйин амалиёти етишмаётганидан норози бўлаётган Фелиш ёзди бошқа жамоалар таклифини кўриб чиқмоқчи.
Фикрлар