Мураббийлар учун футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ўтказилди

Пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт базасида ОФКнинг "B" дипломи учун ўқув курслари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун мазкур ўқув курслари доирасида футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ташкил этилди. Семинарни тажрибали инструктор Марат Исмоилов ўтказди. 

Семинар давомида йиғилганларга футбол қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек, видеоматериаллар намойиш қилиниб, ўйин қоидалари бўйича билимларни синаш мақсадида тест ўтказилди.
 
Семинар давомида мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!