Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди

Япониялик Наоя Иноуэ ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг қилишга розилик билдирди.

"Top Rank" промоутерлик компанияси раҳбари, Иноуэнинг промоутери Боб Арумнинг сўзларига қараганда, Наоя 24 январь куни Сэм Гудман билан жанг қилганидан сўнг май ёки июнь ойида Лас-Вегасда (АҚШ) WBC камарини Алан Пикассодан ҳимоя қилади.

Арумнинг таъкидлашича, шундан сўнг навбат Муроджон Аҳмадалиев билан баҳсга етиб келади. Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони билан тўқнашув шу йил охирида ёки 2026 йил бошида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!