Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги бўйича янгилик....

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини WBА йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Ронни Риосга қарши ўтказади. Шу муносабат билан, WBА 24 май санасига жангни ташкил этиш ҳуқуқига эгалик қилиш учун очиқ промоутерлик савдоси бўлишини эълон қилган эди. Савдода Маtchroom компанияси ютиб чиқди. Бу ҳақда компанияси раҳбари Эдди Хирн ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.  

"WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги учун савдода ғолиб бўлганимиздан мамнунмиз. Жанг санаси яқин орада аниқ бўлади", - деб ёзди Хирн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mister Nurick
25/05/2021 06:31
Xech narsa yuqku.