Муроджон Аҳмадалиев ютқазса, Эдди Хирн ўз уйидан айрилади

Таниқли промоутер Эдди Хирн юртдошимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэни мағлуб этишига ишонч билдирди.

"WBA бу жангга икки марта буйруқ берди. Биринчи сафар Наоя томон пул тўлаб, қочишга муваффақ бўлди. Иккинчисида ҳам Муроджон билан тўқнашувдан қутулиш учун йўл топишди. Тўғри, Наоя Иноуэ - бу вазннинг афсонаси. Биз уни ҳурмат қиламиз. У ажойиб боксчи. Бироқ унда бир нарса йўқ. Бу - Ўзбек кучидир. Аҳмадалиев Иноуэни мағлуб қилади. Унда барча имкониятлар бор. Биз уни Японияда енгамиз. "Йўқ, Наоя ҳеч кимдан қўрқмайди" дейдиганлар ҳам бор. Эҳтимол, у қўрқмас, лекин жамоаси қўрқади, чунки боксдаги деярли ҳамма Аҳмадалиев кучлироқ эканини яхши билади. Бу - дивизондаги ягона катта аҳамиятли жанг. Мен Муроджон Наояни енгишига ўз уйимни тикаман", - деди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз охирги жангида Рикардо Эспинозани 3-раунддаёқ таслим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!